
Мбаппе: "Ўйин қийин бўлишини билар эдик"
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг 1-турдан ўрин олган "Осасуна"га (1:0) қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Ўз уйимиздаги ўйинни ғалаба билан бошлаш биз учун жуда муҳим эди. Қийин бўлишини билардик. "Осасуна"нинг аниқ ҳаракат режаси бор эди ва улар бизнинг хато қилишимизни кутишди. Биринчи бўлимда бўш ҳудуд йўқ эди, аммо иккинчи бўлимда тезда гол уриш йўлини топдик. Бизда кўпроқ имкониятлар бўлди ва ўйинни яхшироқ бошқардик. Иккинчи голни уришга умид қилгандик, аммо бу амалга ошмади. Шундай бўлса-да, ғалабадан мамнунмиз ва янги марралар сари интиламиз.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, лекин энг муҳими - жамоани доимо қўллаб-қувватлаш. Ҳужумда, ҳимояда, қолгани қўл келади. Агар жамоага ёрдам беришга қарор қилсам, ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин", - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Marca.
Комментарии