Мбаппе “Реал” кўзлаган супертрансферни “бузиб” қўйгани ошкор бўлди

  • 18 декабря, 16:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти 2026 йилда шов-шувли трансфер амалга оширишни режалаштирган эди. Бир муддат олдин Мадрид клуби Ашраф Ҳакимини ўнг қанот ҳимоясига эркин агент сифатида қўлга киритишни мўлжаллаган эди.

Tecno

Қизиғи шундаки, “Реал”нинг режалари Килиан Мбаппе туфайли барбод бўлди. Гап шундаки, франциялик ҳужумчининг ПСЖдан кетиши Париж клубига қўл келди.

Франция клубида Мбаппе кетганидан кейин маошлар фондида катта маблағ қолди ва улар бу пулларни Ашраф Ҳакимига фойдали шартнома беришга йўналтирди.

Натижада, марокашлик футболчи Лига 1 гранди билан 2025 йилнинг 30 июнида тугайдиган шартномасини 2029 йил ўртасигача узайтирди ва “Реал”нинг ўзи тарбиялаган ҳимоячини қайтариш режаси барҳам топди.

Ўз вақтида Ашраф Ҳакими “Реал”нинг ёшлар жамоасида ўйнаган ва ҳатто биринчи жамоа учун 17 марта майдонга тушган. Бироқ мураббийлар штаби бу ўйинчини асосий таркибга лойиқ кўрмаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию