Мбаппе “Реал”нинг трансферга пули йўқлигини билиб қолди

  • 7 июля, 2023, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал” раҳбарияти бу ёзда уни сотиб ололмаслигидан хабар топди.

Tecno

Париж клуби хўжайини Нассер Ал-Хелаифий Мбаппега 31 июлгача янги шартнома тузиш талабини қўйган. Агар бу иш амалга ошмаса, ҳужумчи сотувга қўйилади.

Муаммо шундаки, Мбаппе ўтишни истаётган “Реал”да трансферни амалга ошириш учун етарли даражада молиявий имконият йўқ. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Ўз навбатида, “Ливерпуль” Мбаппени қўлга киритиш учун ёзги трансферлар вақтида 200 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирмоқда.

Қизиғи шундаки, “Реал” Жуд Беллингем трансферига 103 миллион евро сарфлаб қўйган ва Мбаппе учун яна 200 миллион топиши муаммо. Бу томондан “Ливерпуль” парижликларга 200 миллион евролик таклиф юборган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию