
Мбаппе режасини ошкор қилди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу йил клубни тарк этмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда парижликлар спорт директори Леонардо футболчиларга хабар берган.
Қолаверса, Мбаппенинг ўзи ҳам яқинларига мавсумни ПСЖда давом эттириши ҳақида маълум қилган.
Франциялик ҳужумчи яқинда ПСЖнинг олти йиллик шартномасини қабул қилмаган эди. У “Реал”га ўтмоқчилигини яширмаяпти. Мадридликлар Килианни шу ёзда таркибига қўшиб олиш учун 120 миллион евро беришга тайёр.
Агар Мбаппе ПСЖ билан янги шартнома имзоламаса келаси ёзда эркин агент сифатида клубдан текинга кетади.
Комментарии