Мбаппе сўнгги тўрт йилликда ҳеч ким уддалай олмаган ишни қилди

CHERY AUTO

Килиан Мбаппе Ла Лигада тўрт мавсумдан бери биринчи бўлиб 30 та гол урган футболчига айланди.

"Реал" ҳужумчиси 38-турда "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг 38-дақиқасида гол урди. У пенальтини амалга ошира олмади, бироқ Унаи Марреронинг сейвидан сўнг тўпни ўзи дарвозага киритди.

Франциялик футболчи чемпионатдаги 30-голини урди. Бу кўрсаткичга охирги марта 2020-21 йилги мавсумда Лионель Месси эришган эди.

Тўпурарлар рўйхатида Мбаппе Роберт Левандовскидан ("Барселона") 5 та гол билан олдинда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Turaev Ikromjon
24/05/2025 22:57
Олтин туп схиби