
Мераб Двалишвили "Реал Мадрид"нинг собиқ сардорини тарихдаги энг буюк футболчи деб атади
Ўта енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили "Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси ва сардорини тарихдаги энг буюк футболчи деб атади.
"Серхио Рамоси - жуда зўр йигит. Аввал у Илия Топурия билан дўстлашди, кейин эса мен билан. У аралаш яккакурашларни яхши кўради. Ўзи ҳам ҳақиқий жангчи! Серхио ҳар доим жангимдан кейин ва олдин менга хат ёзади, мени қўллаб-қувватлайди. Барчамиз биламиз, у тарихдаги энг буюк футболчи!" - деди грузиялик.
Маълумот учун, Рамос "Реал Мадрид" сафида 671 та ўйинда майдонга тушиб, 101 та гол уришга муваффақ бўлган.
Комментарии