Месси 105 та клубни тиз чўктирган!

  • 21 августа, 2023, 09:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер Майами” сафига кўчиб ўтган Лионель Месси уммонортида ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда.

Tecno

АҚШ ва Мексика жамоалари иштирокидаги Лигалар кубоги мусобақасида еттита ўйинда майдонга тушган аргентиналик юлдуз ҳар бир учрашувда тўп киритиб, ўнта гол билан турнир тўпурари бўлди.

Финалдаги рақиб – “Нэшвилл”  Мессидан гол ўтказган дунёнинг 105-жамоаси сифатида қайд этилди. Лео умумий ҳисобда 120 та жамоага қарши ўйнаган ва улардан атиги 15 тасининг дарвозасига йўл топа олмаган холос.

Бундан ташқари, 36 ёшли ҳужумчи 120 та жамоадан 116 тасига қарши ўйинларда самарали ҳаракатларни амалга оширгани қайд этилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию