Месси Аргентина терма жамоасидан кетиш арафасида

  • 16 октября, 2024, 20:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон футболининг сўнгги 15 йилдаги энг машҳур ўйинчилари – Лионель Месси ва Криштиану Роналду профессионал фаолиятининг сўнгги босқичини ўтказмоқда.

Tecno

Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнирида Боливия дарвозасига учта тўп киритганидан кейин келажаги ҳақида гапирди.

- Мен терма жамоада қачонгача ўйнаш борасида аниқ чегара қўймайман. Ҳозир футболдан баҳра олиш ва одамлар меҳрини ҳис қилишни истайман. Чунки бу балки терма жамоадаги сўнгги учрашувлари бўлиши мумкинлигини биламан.

Айни пайтда йилни муваффақиятли якунлаш ва ҳамма нарсага босқичма босқич боришни хоҳлайман, - деди Лионель Месси.

37 ёшли ҳужумкор футболчи Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Аввалги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Месси халқаро миқёсдаги мусобақаларда гол уриш бўйича фақат Криштиану Роналдудан ортда қолмоқда.

Месси терма жамоада 189 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 112 маротаба йўл топа олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию