Месси Гвардиола қилган янгиликларни айтиб берди
Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”ни бошқараётган Хосеп Гвардиоланинг Европа футболига катта таъсир кўрсатганини таъкидлади.
Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби испаниялик мутахассиснинг фақат ютуқлари эмас, балки унинг иш услуби ҳам футболда чуқур из қолдирганини қайд этди.
- Хосеп Гвардиода “Барселона”дан бошқа клубларга кетди ва ғалаба қозонишда давом этди. Гап фақат унинг ютуғида эмас, балки унинг бошқарувидаги жамоалар қандай ўйнаганида.
Пеп буни “Бавария”да ҳам қилди. Гарчи у Мюнхен клуби билан Европа Чемпионлар лигасини юта олмаган бўлса-да, Германиядаги ўйин услубини ўзгартиришга эришди.
Худди шу нарса Англияда ҳам “Сити” билан такрорлади ва Премьер-лигадаги ўйин қоидаларини ўзгартирди, - деди Лионель Месси.
Хосеп Гвардиола 2008-2012 йиллар давомида “Барселона” бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Кейинги уч мавсумни “Бавария”да ўтказди. 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”да ишлаб, қатор ютуқларни қўлга киритди.



Комментарии