Месси “Интер Майами”га жамоани чемпион қиладиган футболчи топиб берди

  • 9 декабря, 2024, 15:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер Майами” келаси мавсум MLS чемпионлигига эришмоқчи. Жамоа етакчиси Лионель Месси клуб хўжайинларига мақсадга етишиш учун “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйнени олиб келишни маслаҳат берди.

Лионель Месси бельгиялик ярим ҳимоячининг имкониятларини яхши билгани учун ўзи етакчилик қилаётган лойиҳага Кевинни ҳам қўшишни истаяпти.

Кевин де Брюйне эркин агентга айланаётгани боис уни ўз таркибига қўшиб олишни истаётган жамоалар кўп. Бироқ Месси билан бирга тўп тепиш имконияти 33 ёшли футболчини “Интер Майами”ни танлашида муҳим омил бўлиши кутилмоқда.

Кевин де Брюйненинг майдонни яхши кўра олиши, ҳар қандай масофадан аниқ ва қулай тўп ошириш қобилияти Лионель Мессига қўл келиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу икки юлдузнинг ўзаро ҳамкорлиги “Интер Майами”нинг чемпионлик имкониятларини оширади.

Европа миқёсида қатор совринларни қўлга киритган Кевин де Брюйне каби ўйинчиларнинг MLS жамоаларига ўтиши лиганинг имиджига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию