Месси МЛСдаги тарихий рекордни такрорлади

CHERY AUTO

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионеьл Месси МЛС тарихида ўз исмини ёздиришда давом этмоқда. Якшанба тонгида аргентиналик футболчи жамоасига "Колумбус" устидан йирик – 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди. У барча беш голга бевосита ҳисса қўшди: икки гол урди ва учта голли пас берди.

Tecno

МЛС матбуот хизматининг хабар беришича, Месси лига тарихида икки хил ўйинда беш ёки ундан ортиқ самарали ҳаракат (голлар + ассистлар) қайд этган иккинчи футболчига айланди. У буни биринчи марта ўтган йилнинг май ойида амалга оширганди (1 гол + 5 ассист). Бунгача бундай натижага фақат Диэго Росси эришган эди.

Жорий МЛС мавсумида Лионель Мессининг ҳисобида 10 та гол ва 7 та голли узатма мавжуд. "Интер Майами" 16 та ўйиндан сўнг 29 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию