Месси: "Парижда футбол ўйнаб завқланмадим"
"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси, бунгача "Париж Сен-Жермен"да тўп сурган Лионель Месси Париж клубидаги фаолияти ҳақида гапирди.
"Менинг Париждаги даврим даҳшатли тушдек туюлиши мумкин, лекин ундай эмас. Бу вақт ёқимли бўлмади деганимда, мен ўзим қилган ишлардан, ўзим ёқтирган нарсалардан - футбол ўйнашдан, иш кунларидан, машғулотлардан, ўйинлардан завқланмаганимни назарда тутаман, чунки мен шунчаки ўзимни ёмон ҳис қилардим.
Лекин, тўғрисини айтсам, оиламиз учун бу ажойиб тажриба бўлди. Шаҳар ажойиб, бизга жуда ёқди. Биз Барселонадан биринчи марта жўнаб кетдик ва ҳамма нарса биз учун янгилик эди, бу эса ҳаётни жуда мураккаблаштирди. Аммо аслида мен ҳар куни қилишни яхши кўрган нарсамдан қониқмасдим.
Майамида эса, ҳа, бизда ҳаммаси яхши, биз шаҳарда, кундалик ҳаётимизда роҳатланамиз. Юқорида айтганимдек, менинг ҳаётим Кастелдефелсдаги ҳаётимга жуда ўхшайди: клуб яқин, болалар мактаби ҳам, ҳамма нарса бир қадам масофада, қулай. Биз гўзал шаҳардан узоқда яшаймиз, аммо ундаги транспорт ҳаракати даҳшатли", - дея Мессининг сўзларини келтиради Sport.es.



Комментарии