Месси ПСЖ трансферларига аралаша бошлади. У “Барса”дан кимни олишни айтди!

  • 10 ноября, 2021, 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 Лионель Месси ПСЖ раҳбариятига таъсир ўтказмоқчи бўляпти. Аргентиналик юлдуз клуб хўжайинларидан “Барселона”даги дўсти Жорди Альбани трансфер қилишни сўради.

Tecno

Айни пайтда каталонияликлар тажрибали ҳимоячини маошини кесиш учун у билан шартномани янгиламоқчи бўляпти. Мавсум олдидан Альба маошини пасайтиришга рози бўлганди. Бироқ, бу гал ўйинчи раҳбарият талабини бажармоқчи эмас.

Шу боис, Альба жамоани тарк этиши мумкин. Бундан ташқари янги бош мураббий Хави жамоани яшартириш сиёсатини давом эттиради ва ёши катта ўйинчилардан воз кечишга тайёр. У ўзи билан бир вақтда “Барса” шарафини ҳимоя қилган юлдузларга ҳам чиқиш эшигини кўрсатмоқчи.

Альбанинг “Барселона” амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзида якунланади. Унинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланаётганини инобатга олсак, ПСЖга бу суммани тўлаб, ҳимоячини Парижга олиб келиш муаммо туғдирмайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию