“Металлург”нинг Туркия йиғини якунланди

CHERY AUTO

Икки ҳафта мобайнида Туркиянинг Анталия шаҳри футбол майдонларида янги мавсум тайёргарлиги ўқув-машғулот йиғинини ўтказган Бекободнинг “Металлург”жамоаси кеча тунда Анталия – Истамбул – Тошкент йўналиши билан мамлакатимизга қайтиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Хориж йиғинидан кейин футболчиларга уч кунлик таътил берилди. Жамоа аъзолари энди 20 февраль санасида яна тўпланади ва Суперлиганинг 1-турига сўнгги тадорикни пойтахт вилояти майдонларида олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” янги мавсумни 29 февраль санасида Тошкент вилояти дербисида – Олмалиқ шаҳрида АГМКга қарши учрашув билан бошлайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию