"Милан" "Барселона" футболчисига қизиқиб қолди

  • 7 марта, 2019, 20:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Марку Кукурелья "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “россонерилар” 20 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида таркибга қўшиб олишмоқчи ва бунинг учун 11 млн евродан воз кечишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Кукурелье мавсумни “Эйбар” сафида ижара асосида ўтказмоқда. Ушбу жамоада уни 2 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Маълумот учун, Кукурелья жорий мавсум “Эйбар” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию