"Милан" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиб қолди

  • 7 июля, 2019, 09:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг "Милан" клуби "Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловренни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 30 ёшли хорватиялик футболчи учун 15 млн евро таклиф қилишган, бироқ мерсисайдликлар уни 25 млн еврога баҳолашмоқда. Бундан ташқари футболчининг 4,5 миллион евролик маоши ҳам миланликларни ўйлантирмоқда.

Маълумот учун, Ловрен ўтган мавсум АПЛда жами 13та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию