
"Милан" янги бош мураббийини оммага эълон қилди
"Милана" клуби Марко Жампаолони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 51 ёшли италиялик мутахассис “россонерилар” билан “2+1” кўринишида шартнома имзолаган. Эътиборлиси, у "Милан" тарихидаги 60-мураббий бўлди.
Маълумот учун, Жампаоло бундан аввал "Асколи", "Кальяри", "Сиена", "Катания", "Чезена", "Брешия", "Кремонезе", "Эмполи" ва"Сампдория" клубларини бошқарган.
Комментарии