“Милан” ярим ҳимоячиси фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

Италиянинг “Милан” жамоаси ярим ҳимоячиси Сусо ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Сусога “Тоттенхэм” клубидан қизиқиш бор. Лондонликлар ярим ҳимоячини харид қилиш борасида миланликларга таклиф жўнатган.

Бироқ “Милан” раҳбарлари футболчини сотишга шошилмаяпти. Чунки Сусо ўтган мавсумда яхши ўйин намойиш қилиб, кўпчиликда ишонч уйғотди.

Ўтган мавсумда Сусо “Милан”нинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию