
"Милан"ни рад этишди!
"Валенсия" клуби собиқ бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль "Милан"да ишлашни хоҳламади.
Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, “россонерилар” 54 ёшли мутахассис билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласида боғланишган, аммо, ундан рад жавобини олишган.
Айтиш керакки, Марселино 2019 йилнинг 11 сентябрь куни “Валенсия”дан кутилмаганда истеъфога чиқарилди ва у шундан буён ишсиз ҳисобланади.
“Милан” А Сериянинг ортда қолган 26 туридан сўнг мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии