"Милан"ниинг собиқ футболчиси Греция чемпионатига йўл олди

CHERY AUTO

"Челси" ва "Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко Греция чемпионатининг гранд клубларидан бири ПАОК сафига ўтди.

Tecno

30 ёшли француз бу жамоада Фёдор Чалов ва Магомед Оздоев сингари россиялик футболчилар билан биргаликда  тўп тепади. Футболчининг юнон клуби билан амалдаги шартномаси яна бир мавсумга узайтирилиш имконияти билан бир йил муддатга имзоланди.

Бакаёко фаолияти давомида "Монако", "Челси", "Милан" ва "Наполи" клубларида тўп сурган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Франция чемпионатида "Лорьян" сафида ўтказди ва жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию