
Мирафзал Ахтамовнинг кейинги жанг санаси ва рақиби маълум
3 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида PFL нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда таниқли ММА жангчимиз Мирафзал Ахтамов (9-1-1) ҳам иштирок этиб, жазоирлик Асаэль Аджудж(10-1)га қарши октагонга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг марказий тўқнашувида Усман Нурмагомедов ва Пол Хъюз ўзаро жанг қилиши режалаштирилган.
Комментарии