Миржалол Қосимов АГМКда 100-юбилей ўйинида 50-ғалабани тантана қилди

  • 21 октабря, 2021, 23:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АГМК клуби Суперлиганинг 23-турида Бекободда “Металлург”ни мағлубиятга учратганидан хабарингиз бор.

Tecno

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур ўйин Миржалол Қосимовнинг АГМК бош мураббий сифатидаги юбилей 100-ўйинига айланди. Бу ҳақда АГМК матбуот хизмати шундай хабар қилади:

“Бугунги «Металлург»га қарши ўйин АГМКнинг Миржалол Қосимов бошчилигидаги 100-ўйини сифатида қайд этилди.

косимов

Жамоамиз Миржалол Қосимов қўл остида барча мусобақаларда 100 ўйин ўтказиб, 50 ғалаба, 21 дуранг ва 29 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 154-129”.

Эслатиб ўтамиз, АГМК Қосимовнинг 100-юбилей  учрашувида қўлга киритган ғалабасидан кейин очколарини 43 тага етказиб, ҳозирча турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию