Модрич "Реал"га ўз ҳамюртини тавсия қилди

  • 1 марта, 2023, 16:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоа раҳбариятига "Лейпциг" марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан шартнома имзолашни маслаҳат берди.
Аввалроқ матбуотда "қаймоқранглилар"нинг хорватиялик мудофаа вакилига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Diario AS" нашри хабарига кўра, Модрич раҳбариятга ҳамюрти жамоани кучайтириши мумкинлигини айтган. 
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи Хорватия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйинлари билан ёдда қолди ва "шахматчилар"нинг бронза медалларини қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшди. "Transfermarkt" портали уни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию