
Модрич "Сантиаго Бернабеу"да хайрлашганидан мамнун бўлди
Хорватиялик ярим ҳимоячи шанба куни “Реал Сосьедад” устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин “Реал Мадрид” сафидаги сўнгги уй учрашувини ўтказди.
Модрич Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг клуб билан 12 йиллик фаолиятини якунлаб, “Реал Мадрид”ни тарк этади. Лука ушбу учрашувдан сўнг фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Мен аввал ҳам айтгандим: Энг катта соврин — бу “Реал Мадрид” мухлисларининг муҳаббати ва меҳридир. Менга биринчи кундан бошлаб кўрсатган эътиборингиз учун миннатдорчиликка сўз тополмайман. Бу мен учун энг муҳим ва энг катта нарса. Чунки бу муҳаббат умрбодга етади. Йиллар давомида берган ҳамма нарсангиз учун раҳмат.
Бугунги кун мен учун жуда ҳиссиётли. Энг кам йиғлаган жойим — бу майдон эди. Стадионга йўл олганимда ва кийим алмаштириш хонасига кирганимда эса жуда оғир бўлди. Менга кўрсатган бу ҳурматни сўз билан ифодалаш қийин — буни ҳаттоки тушимда ҳам кўрмаган эдим. “Реал Мадрид”да деярли ўн икки йил давомида бошимдан ўтган барча воқеалар учун жуда миннатдорман ва бахтлиман.
"Сантиаго Бернабеу"да жуда кўп ажойиб ўйинлар бўлган. Лекин энг эсда қолганлари орасида ПСЖ, “Челси” ва “Манчестер Сити”га қарши бўлган сўнгги Чемпионлар лигасидаги ўйинларни айта оламан" - дея таъриф бериб ўтди 39 ёшли ҳавбек.
Эслатиб ўтамиз, Модрич жорий мавсум умумий 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мехриддин Бобоқулов
Комментарии