
Моуриньо "Бенфика" бош мураббийи этиб тайинланди
"Бенфика" расман Жозе Моуриньони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди. 62 ёшли мутахассис икки йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида "Фенербахче" Моуриньони Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида айнан "Бенфика"дан мағлубиятга учраганидан сўнг лавозимидан бўшатган эди (0:0, 0:1).
Жозе 2000 йилда ҳам "Бенфика"ни бир неча ой бошқарган. Шунингдек, у "Порту", "Челси", "Интер", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Рома" клубларида ҳам ишлаган.
Комментарии