Моуриньо “Милан” билан ўйнамайдиган ўйинчилар номини айтди

  • 8 января, 2023, 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Милан” жамоаси меҳмони бўлади. Пойтахтликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо муҳим учрашувда бир неча футболчи хизматидан фойдаланмоқчи эмас.

Tecno

Биринчи навбатда, португалиялик мутахассис ўзи билан келиша олмай қолган нидерландиялик ҳимоячи Рик Карсдорпни ўйнатмасликка қарор қилди. Клуб қароргоҳидаги охириги машғулотлардан сўнг, Карсдорп Миланга борадиган таркиб рўйхатидан чиқариб ташланди.

Футболчи Римда қолиб, келажак фаолияти ҳақида бош қотирадиган бўлди.

Corriere dello Sport нашрнинг хабар беришича, мураббийлар штаби “Милан”га қарши учрашувда  Ола Солбаккен, Мади Камара ва Андреа Белоттини ҳам майдонга туширмайдиган бўляпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию