Моуриньо “Рома”га дам берди

  • 30 ноября, 2022, 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” футболчилари Японияда ташкил этилган бир ҳафталик ўқув-машғулотларидан кейин Римга қайтиб келди.

Tecno

Бош мураббий Жозе Моуриньо бугундан эътиборан жамоага 12 кунлик таътил берди. Бу вақт мобайнида улар Қатардаги жаҳон чемпионатини томоша қилиб, ўзларига мотивация олиши кутилмоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, Японияда ўтказилган иккита ўртоқлик учрашувида “Рома” футболчилари намойиш қилган ўйин Жозе Моуриньога маъқул келмаган.

“Рома” янги йил олдидан яна бир хорижий йиғин ташкил қилади. Бу гал Моуриньо шогирдларининг имкониятларини Португалияда ўтказиладиган машғулотларда синаб кўради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию