Муайтайчиларимиз Таиланддаги нуфузли турнирда иштирок этади

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига иштирок этиш учун Таиланд давлатига жўнаб кетди.

Жорий йилнинг 11-20 сентябрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида муайтай спорт тури бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этиши кутилмоқда. Бўлажак мусобақада барча спортчи вакилларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию