
Муҳаммад Салоҳ африкаликларнинг Европадаги рекордини ўрнатди
Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич иккинчи турида “Ливерпуль” ўз майдонида Италиянинг “Болонья” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Англияликларнинг голларига Мак Аллистер ва Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди.
Салоҳнинг голи Африка футболчилари учун янги рекордга айланди. Мисрлик ҳужумчи Европча Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган африкалик ўйинчи бўлди.
Муҳаммад Салоҳ Европанинг энг нуфузли турниридаги голлари сонини 45 тага еткаўиб олди ва бу кўрсаткич бўйича “Челси”нинг собиқ юлдузи Дидье Дрогбадан ўзиб кетди.
Дрогбанинг ҳисобида Чемпионлар лигасида киритилган 44 та гол бор. Учинчи ўриндаги Самуэль Это’О ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган. Бундан буён Салоҳнинг Чемпионлар лигасида киритган ҳар бир тўпи янги рекорд сифатида қайд этилади.
Комментарии