Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”дан кетяптими?

  • 1 марта, 2023, 14:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ агар жамоа мавсум якунларига кўра, Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Tecno

Мисрлик ҳужумчининг агенти Рами Аббос бу хабарларга муносабат билдирди.

Бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон. Муҳаммад Салоҳнинг “Ливерпуль”дан кетиши ўйлаб ҳам кўрилмаган, муҳокама ҳам қилинмаган масала. Чемпионлар лигасига чиқа олмаслик хавотири калламизга келгани ҳам йўқ, - деди Рами Аббос.

Аввалроқ, 30 ёшли футболчи “Ливерпуль”дан ПСЖга ўтиши кутилаётгани, парижликлар бу трансфер учун 80 миллион евро сарфлашга тайёрлигини ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию