
Муҳаммад Салоҳ ўзини энг зўр футболчи деб эълон қилди
“Ливерпуль”нинг Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган Муҳаммад Салоҳ ўзининг даражасини жуда юқори баҳолади.
Мисрлик тўпурар Африкадан етишиб чиққан барча замонлардаги энг зўр ўйинчилари рейтингида ўзини биринчи ўринга лойиқ эканини таъкидлади.
Салоҳ ўзини яқин ўтмиш юлдузлари – Дидье Дрогба, Жорж Веа, Яя Туре, Самюэль Это’О каби ёрқин истеъдодлардан ҳам устун қўйди.
- Мен ўзимни барча замонларнинг энг зўр африкалик футболчиси деб ҳисоблайман, - деди Муҳаммад Салоҳ.
32 ёшли футболчи фаолиятининг энг ёрқин дамларини “Ливерпуль”да ўтказмоқда. Салоҳ бу жамоага қўшилганидан бери жами 401 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 245 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 113та голли пас узатган.
Комментарии