Муҳаммад Салоҳ трансферига пул ажратилади

  • 6 декабря, 08:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсум “Ливерпуль”нинг Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган Муҳаммад Салоҳнинг янги чемпионатдаги ўйинида пасайиш кузатилмоқда.

Tecno

“Ливерпуль” чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмаяпти. Бутун жамоа, айниқса, бош мураббий ва етакчи ўйинчилар кучли танқид ва босим остида қолмоқда.

Ўз ўрнида, Муҳаммад Салоҳнинг клубдаги келажаги ҳам мавҳум бўлиб қолди. Саудия Арабистони Профессионал лигасида агар мисрлик тўпурар “Ливерпуль”дан кетишга қарор қилса, уни бажонидил қабул қилишини маълум қилди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, шайхлар 33 ёшли футболчини Саудия Арабистони чемпионатига жалб қилиш учун катта миқдорда маблағ ажратишга тайёр экан.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Моҳир ҳужумчи ўтган мавсум охирида клуб билан келишувини 2027 йилнинг ёзигача узайтирган эди.

Жорий мавсумда “Ливерпуль” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан бирига айланган Салоҳ барча турнирларда 19 та учрашувда бешта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию