
Мусиала махсус тиббий самолётда Мюнхенга қайтди
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олган жароҳати туфайли махсус тиббий самолётда Мюнхенга қайтарилди.
22 ёшли футболчи ПСЖга қарши 1/4 финал учрашувининг биринчи таймида Доннарумма билан тўқнашиб, жиддий жароҳат олган эди. Тўқнашув натижасида унинг чап оёғи ноодатий ҳолатда оғди ва футболчи дарҳол носилкаларда майдонни тарк этди.
Текширувлар Мусиалада кичик берча суяги синганини кўрсатди. У камида тўрт ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.
"Bild" нашрининг хабар беришича, "Бавария" футболчини АҚШдан Германияга олиб келиш учун махсус тиббий самолёт буюртма қилган. У якшанба куни тонгда жамоадан алоҳида равишда Мюнхенга йўл олди. Мусиала шифохонага етиб бориши билан унга операция ўтказилиши кутилмоқда.
Комментарии