МЮ АПЛ аутсайдеридан футболчи cотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" футболчиси Жоао Гомесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқди.
Манбада ёзилишича, бразилиялик ярим ҳимоячига "қизил иблислар" устози Рубен Аморим қизиқиб қолган. Португалиялик мутахассис ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва бу режаларидан Жоао ҳам жой олган.
Ҳозирда АПЛ турнир жадвалида охирги ўринда кетаётган "бўрилар" қуйи лигага тушиб кетса, катта эҳтимол билан Гомесни қўйиб юборишига тўғри келади. 24 ёшли футболчига "Ливерпуль" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жоао жорий мавсум "Вулверхэмптон" сафида 16 та учрашувда майдонга тушишга эришди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



Комментарии