МЮ “Барса”ни бошқарган мураббийни олиб келмоқчи

  • 24 ноября, 2021, 13:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таниқли журналист Фабрицио Романо маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббийликка Эрнесто Вальверде номзодини ўрганиб чиқмоқда.

57 ёшли мутахассис аввал “Барселона”ни бошқарган эди. Испаниялик мутахассис манчестерликлар учун асосий номзод эмас.

Англияликлар ПСЖни бошқараётган Маурисио Почеттинони олиб келиш ўхшамаган тақдирда, Вальвердега мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Ўз ўрнида, ПСЖ хўжайинлари ҳам аргентиналик мутахассис ўрнига бошқа мураббий изламоқда. Ҳозирча, улар Зинедин Зиданни олиб келмоқчи бўляпти.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию