
МЮ дербида шармандали кўрсаткич қайд этди (фото)
АПЛ 28-туридан ўрин олган ўйинда Ральф Рангник бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Манчестер Сити"га йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қизиғи, ушбу учрашувнинг иккинчи бўлимида "қизил иблислар" дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади. Гвардиола шогирдлари баҳс давомида 24 та зарба берди, МЮда эса бу миқдор атиги 5 тани ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, "шаҳарликлар"нинг 10 та зарбаси дарвоза томон аниқ борди. "Юнайтед" Эдерсонни икки маротаба безовта қилди, холос.
Комментарии