МЮ футболчисига Европанинг 10 та клуби харидор бўлмоқда

  • 30 января, 2023, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антони Элангага 10 та клубдан қизиқиш бўлмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, таклифлар ПСВ, “Боруссия” Дортмунд ва яна 8 та жамоадан тушган.

Манкунианликлар ҳали швециялик футболчининг келажаги борасида бир қарорга келганича йўқ. Трансфер ойнаси ёпилишига бир-икки кун қолганида бу бўйича бир тўхтамга келиниши кутилмоқда.

Эланга жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида Премьер-лигада 13 та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию