МЮ ҳужумчиси "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин

  • 26 июля, 2021, 10:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль клубни тарк этиши мумкин.

Tecno

Daily Star нашри тарқатган хабарга қараганда, франциялик футболчини "Тоттенхэм" ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Манкунианликлар эса уни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Марсьяль ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 36 та ўйинда иштирок этди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди.

МЮ Антони Марсьялни 2015 йил “Монако”дан 36 миллион фунтга сотиб олган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию