
МЮ Кавани трансферидан воз кечмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди. Бу ҳақида The Times нашри хабар бермоқда.
Манкунианликлар раҳбарияти уругвайлик форварднинг маош молиявий талаблари сабаб ушбу трансфердан воз кечиш ниятида. Манбага кўра, Каванининг агентлари футболчи учун ҳафталик маошини 400 минг евро қилиб беришларини сўрашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" Маркус Рэшфорднинг жароҳати сабаб қишги трансфер ойнасида ҳужумчи изламоқда.
Комментарии