МЮ мухлислари "Барселона"га қарши ўйиндан олдин буни билишлари керак!

  • 13 февраля, 2023, 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” кеча Ла Лиганинг 21-турида сафарда “Вильярреал” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва шу тариқа ўзининг ғалабали сериясини 11 та ўйинга етказди.

Tecno

Хави жамоаси охирги марта 31 декабрь куни ғалаба қозона олмаган. Ўшанда улар Каталония дербисида "Эспаньол" билан дуранг (1:1) қайд этишганди.

Шундан буён «Барселона» Испания кубогида 3 та, Испания Суперкубогида 2 та (жумладан, «Бетис»га қарши пенальтилар сериясида), чемпионатда 6 та ўйинда ғалаба қозонган.

“Барселона” ўзининг навбатдаги учрашувини УЕФА Европа лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади. Ушбу ўйин 16 февраль куни бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию