CHERY AUTO

"TalkSPORT" нашрининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Расмус Хойлундни 40 миллион фунтга сотмоқчи. Аввалроқ клуб уни 30 миллионга қўйиб юборишга тайёр экани хабар қилинган эди.

Tecno

"РБ Лейпциг" клуби Хойлунд трансфери борасида МЮ билан музокара олиб борган — бу келишув Беньямин Шешко бўйича музокаралар доирасида алоҳида битим сифатида кўрилган. Бироқ, даниялик футболчи Германия клубига ўтишга қизиқиш билдирмаган.

Хабарда айтилишича, агар Хойлунд МЮни тарк этса, у АПЛнинг бошқа жамоасига ўтишни ёки Италия А Сериясига қайтишни афзал кўради. У билан "Милан", "Наполи" ва Саудия Арабистони клублари қизиққан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Расмус АПЛда 32 ўйинда 4 гол урган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию