
МЮ "Реал Мадрид" кўзлаган ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби спорт бўлими "Бавария"нинг марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк маълум қилди.
Манба маъллумотларига кўра, агар немис клуби шартномани узайтирмаса, франциялик футболчи кейинги ёзда эркин агент бўлиши мумкин. Аввалроқ, Упамеканога асосий талабгорлардан бири "Реал Мадрид" эканлиги ва улар футболчини бепул олишни режалаштираётгани айтилганди.
Жорий мавсумда 26 ёшли Упамекано барча турнирларни ҳисобга олганда икки ўйинда майдонга тушди ва бир марта сариқ карточка олди.
Комментарии