МЮ Умтитини сотиб олиш учун барчасига тайёр

BEPUL PROPAN

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоанинг ҳимоя чизиғини “Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтити билан кучайтирмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра манкуанликлар 24 ёшли француз учун ёзда унинг шартномасида кўрсатилган 60 млн еврони тўлаб беришга тайёр. Бундан ташқари МЮ унга солиқларсиз йилига 9 млн евро маош ҳам ваъда қилмоқда. Ўз навбатида “Барселона” эса Умтити учун бундай маош тўламоқчи эмас.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Ла Лигада жами 19та учрашувда иштирок этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию