
"Наполи" – Европанинг энг қария жамоаси!
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) ҳисоботига кўра, "Наполи" топ-5 лигалар орасида энг ёши катта таркибга эга жамоа бўлиб турибди. Жорий мавсумда неаполликлар футболчиларининг ўртача ёши 29,56 йилни ташкил қилади.
Таркиби энг катта ёш кўрсаткичига эга жамоалар бешлиги қуйидагича:
"Наполи" – 29,56
"Райо Вальекано" – 29,50
"Интер" – 29,35
"Овьедо" – 28,61
"Осасуна" – 28,57
Энг ёш таркиб эса Франциянинг "Страсбур" жамоасига тегишли – ўртача ёш 21,45. Кейинги ўринларда:
ПСЖ – 24,09
"Парма" – 24,26
"Челси" – 24,36
"Тулуза" – 24,38
Комментарии