"Наполи" - "Аталанта": Матнли трансляция
- 90'

Баҳс якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Наполи" тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 83'

Петанья ва Демме майдонга тушурилди. Руиз ва Осимхен захирадан ўрин олади.
- 81'

Айнан Госенс ўрнига Муриел майдонга тушди.
- 80'
Госенснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 78'
Неаполликлар тўпни орқа чизиқда ушлаб туришибди.
- 75'

Лоботка Мертенс ўрнига майдонга тушди.
- 69'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ламмерс ҳисобни қисқартирмоқда. Энди ўйинга оз-моз интрига қайтса керак.
- 66'
Жамоалар темпни тушириб юборишди.
- 63'

Иличич ўрнига Малиновски майдонга тушди.
- 62'

Спортьеллодан ваниҳоят сейв кўрдик. "Наполи" футболчисининг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 60'

Политано ўрнига Гулам майдонга ташланди.
- 57'

Политано тиббий ёрдам олди.
- 55'

Алехандро Гомес ўрнига Ламмерс майдонга тушди.
- 54'
Гомеснинг жарима майдони ичига узатган тўпини Оспина ушлаб олди.
- 52'
Йирик ҳисобда олдинда бораётган неаполликлар анча хотиржам ва шошмасдан ўйин ўтказмоқда.
- 48'
"Аталанта" тайм аввалида ҳужумга ташланмоқда. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм старт олди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Осимхен яна жарима майдони ташқарисидан Спортьелло постини ишғол қилди. Дарвозабон биринчи таймда жуда кўп хатоларга йўл қўйди.
- 41'
"Аталанта" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Оспинага катта қийинчилик туғдирмади.
- 38'

Толои сариқ карточка олди.
- 34'
"Наполи" ҳамон ҳужумда ҳаракат қилмоқда. "Аталанта" ўзига келиб олиши зарур.
- 30'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Политано жарима майдони ташқарисидан аниқ ва кучли зарба йўллади.
- 27'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лосано дублни расмийлаштирди. Пастки бурчак усталик билан ишғол этилди.
- 26'
Лосанонинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 23'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ирвинг Лосано ҳисобни очмоқда. Футболчи узатмага яхши реакция намойиш эта олди.
- 21'
Хюсайнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 18'

"Наполи"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади.
- 14'
"Аталанта" тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 11'

Осимхеннинг зарбасини Спортьелло қайтарди.
- 10'
Ҳаммаси жойида. Мертенс ўйинни давом эттиради.
- 8'
Мертенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 5'
Лосанонинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Яхши зарба.
- 4'
Гомеснинг қанотдан йўллаган зарбаси Оспинанинг қўлларига келиб тушди.
- 2'
Мертенснинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Италия А Сериясида 4-тур учрашувлари бошланмоқда. "Наполи" - "Аталанта" учрашувини матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Комментарии