
"Наполи" жароҳат олган Лукакуга ўринбосар топди
"Наполи" клуби Ромелу Лукакунинг жароҳати сабабли янги ҳужумчи қидирмоқда. Бельгиялик футболчи уч ойдан зиёд вақт майдонга туша олмаслиги мумкин.
Бугун неаполликлар вакиллари "Манчестер Юнайтед" билан даниялик ҳужумчини ижарага олиш масаласини муҳокама қилиш учун алоқага чиққани ҳақида Фабрицио Романо хабар берди.
Шу билан бирга, Жошуа Зиркзе бўйича ҳеч қандай музокара бўлмаган. Англияликлар нидерландиялик форвардни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Шу боис, Италия клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар манчестерликлар билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хойлунд ўтган мавсум АПЛда 32 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.
Комментарии