
“Навбаҳор” премьер-лига клуби билан куч синашади
Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Жамоа аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрида 18 февралгача йиғин ўтказиб, бир қатор назорат-синов баҳсларида майдонга тушиши режалаштирилган. “Лочинлар” дастлабки ўртоқлик учрашувида Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Туркияда йиғин ўтказаётган Россия премьер-лигаси иштирокчиси “Урал” намаганликлар билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилишини хабар қилди. Маълумотларга қараганда, бу ўйин 16 февралга белгиланган.
“Навбаҳор” таркибида жами 26 футболчи шуғулланмоқда.
Комментарии