“Навбаҳор” Украина клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

  • 15 февраля, 2021, 15:22
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсумга Туркиянинг Белек шаҳрида тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” клуби бугун Украинанинг “Оболонь” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Tecno

2013 йилда ташкил топган Киевнинг “Оболонь” клуби билан баҳсда "лочинлар" 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. Наманганликлар учрашувда биринчи бўлиб дарвозани ишғол этишди. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев "Навбаҳор"нинг голига муаллифлик қилди. Кейинроқ эса украиналиклар вазиятни тенглаштиришди.

Шу тариқа, беллашувда кучлар тенг келиб, ғолиб номи аниқланмади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию