
Назорат ўйини. "Нефтчи" Грузия клубини мағлуб этди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Туркиядаги йиғинлар доирасида навбатдаги назорат учрашувини Грузиянинг "Колхети" жамоасига қарши ўтказди.
Учрашувнинг 62-дақиқада грузияликлар ҳужумчиси ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса, Зоран Марушич ҳисобни тенглаштирди. 74-дақиқада Зоран грузияликлар дарвозасини яна аниқ нишонга олиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Беллашув сўнгида Жамшид Искандеров пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Шу тариқа, "йўлбарслар" назорат учрашувида ғалабани қўлга киритди.
Комментарии