
"Нефтчи" эртага таништирув маросими ўтказади
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси эртага янги футболчиларни таништиради. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Эртага, 12 март чоршанба куни "Нефтчи" футбол клуби ўз анъанасига кўра, янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказади. Тақдимот маросими Фарғона шаҳридаги "Ислом Каримов" номидаги санъат саройида бўлиб ўтади. Тадбирда "Нефтчи" жамоасининг барча футболчи ва мураббийлари таништирилади.
Маросим соат 11:00 да бошланиши режалаштирилган. Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини, шунингдек "Нефтчи" жамоасининг фахрий ва жонкуяр мухлисларини таклиф этиб қоламиз", - дейилади хабарда.
Комментарии